Онлайн ариза шакли






    Тин­ч­лик ва эркинлик йўлидаги қаҳрамонларга эҳтиром

    1 Январ, 1970

    49

    9 май — Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланадиган алоҳида сана бўлиб, эркинлик ва тинчлик учун курашган инсонларнинг қаҳрамонлиги, матонати ва жасоратига нисбатан чуқур ҳурматни ифода этади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат томонидан фахрийлар, ҳалок бўлган аскарларнинг бева-хотинлари ва меҳнат фронти иштирокчилари учун қатор ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

    Булар — нафақаларнинг оширилиши, бепул тиббий хизмат кўрсатилиши, уй-жой билан таъминлаш, санаторий-курортларда соғломлаштириш каби ёрдам шаклларидир.

    Ҳозирги кунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрида 1 нафар уруш қатнашчиси ва 42 нафар меҳнат фронти фахрийлари туради.

    Шунингдек, жорий йилнинг март–апрель ойларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 68 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштирилиши таъминланди

    2025 йил давомида 456 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма ажратиш режалаштирилган.

    Фахрийларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик — бу фақат ижтимоий мажбуриятларни бажариш эмас, балки миллий эҳтиром ва авлодлар ўртасидаги узвийликнинг ёрқин ифодасидир.

    Ҳурматли фахрийларимизга мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик, хонадонларида фарзанд-набиралар шодлиги тарк этмаслигини тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ижтимоий фаровонлик ва тотувлик бардавом бўлсин!

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган