Онлайн ариза шакли






    "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш" мавзусида тренинг

    21 Май, 2025

    78

    2025 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари учун уч кунлик тренинг ўз ишини бошлади.

    Мазкур тренинг БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) ташаббуси ва БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик дастури (УНПРПД) молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда ижтимоий хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш: ногиронлиги бўлган болалар, ёшлар, аёллар ва эркаклар учун инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни жорий этиш” қўшма дастури доирасида ташкил этилди.

    Тренингнинг асосий мақсади — тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган ногиронлиги бўлган аёл ва қизларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ННТлар салоҳиятини мустаҳкамлашдир.

    Тренинг давомида мамлакатнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 30 дан ортиқ ННТ вакиллари зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, ногиронлик турига мос равишда мулоқот ўрнатиш, индивидуал реабилитация режаларини тузиш каби кўплаб амалий кўникмаларни эгаллайдилар.

    Мазкур кўникмалар ННТларга ногиронлиги бўлган аёл ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган