Онлайн ариза шакли






    Тадбиркорлар учун фойдали таклиф!

    15 Март, 2025

    1287

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийлар бошқарув тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқаришни жорий этиш белгиланган.

    Шунга асосан, Тошкент ва Наманган вилоятларида жойлашган «Товоқсой» ва «Косонсой» санаторийларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилинади.

    Лойиҳа доирасида хусусий сектор маблағлари ҳисобидан санаторийлардаги мавжуд бино-иншоотларни реконструкция қилиш, янги бино қуриш, моддий-техник база ва физиотерапия ускуналарини янгилаш, трансформаторлар ва электр кабелларини янгилаш ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

    📌 Тақдимот ўтказиладиган манзил: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция биноси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй.

    👥 Лойиҳа тақдимотида иштирок этиш учун қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиб рўйхатдан ўтишингиз сўралади: 93 535 47 77, 99 575 53 81.

    📅 Учрашув 2025 йил 17 март куни соат 15:00да бошланади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган