Онлайн ариза шакли






    СУМАЛАК САЙЛИ ВА КЎРГАЗМАЛИ ЯРМАРКА

    16 Апрел, 2025

    56

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан Яшнобод туманида жойлашган 52-сонли АТЕББУИ мактаб ҳовлисида сумалак сайли ва ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазмали ярмаркаси ташкил этилди.

    Тадбирда Тошкент шаҳридаги барча кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари (17 та) ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари (16 та) фаол иштирок этди.

    Мактабгача таълим муассасалари мактаблар билан ҳамкорликда 12 вилоятнинг миллий урф-одатлари ва анъаналари, миллий либослари ҳамда қадриятларига асосланган тансиқ таомлар ва ширинликлар тайёрладилар.

    Миллий бурчакларда мактаб ўқувчилари томонидан ясалган ва тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилди. Шунингдек, қулай тўловни амалга ошириш мақсадида ҳар бир маҳсулотга махсус тўлов платформалари ёрдамида ҚР-кодлар бириктирилди.

    Тадбир давомида шўх куй-қўшиқлар остида ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган