“Сиёсий маърифат соати” доирасида навбатдаги “Маънавият соати” ташкил этилди
24 Май, 2024
1999
Ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан “Сиёсий маърифат соати” доирасида ходимлар иштирокида навбатдаги “Маънавият соати” ташкил этилди
Дастлаб, жорий ҳафта доирасида юртимиз ва хорижда рўй берган подстанцияси молик воқеалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда 17-май куни давлатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим томонидан имзоланган Ўзбекистон -Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш қўшма баёти юзасидан маълумот тингланди.
Тадбирда Агентликнинг Халқаро алоқалар, рейтинг ва инвеститсия бошқармаси томонидан ИҲМА делегациясининг Хитой Халқ Демократик Республикаси ишчи ташрифи доирасида эришилган келишувлар ва ўзаро ҳамкорликни устувор йўналишлари юзасидан тақдимот қилинди.
Шу билан биргаликда, Агентликнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими томонидан ходимлар билан ишлаш йўналишини такомиллаштириш, жараёнларни рақамлаштириш бўйича маълумот тақдим этилди.


