Онлайн ариза шакли






    Сайёр қабул: Мурожаатларни жойига бориб ўрганиш ва ижобий ҳал этиш йўлида

    28 Май, 2024

    929

    Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

    Хусусан, Агентлик директорининг маслаҳатчиси Шерзод Аскаров бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Нукус шаҳридаги жойлашган “Ёшлар маркази”да аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

    Унда фуқаролардан, асосан, ногиронлик аравачалари олиш, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш, санаторийларга йўлланма бериш, ўзгалар парваришига муҳтож болаларни парваришлаш нафақаси, ногиронлик пенсияси ва нафақасини ҳисоблаш, тайинлаш ва тўлаш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, даволанишга ордер олиш ва бошқа шу каби мурожаатлар келиб тушди.

    Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, маълум вақт талаб этган масалалар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

    Мухтасар айтганда, бугун ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмаяпти. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган