Онлайн ариза шакли






    Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    5 Июн, 2025

    1289

    2025 йил 5 июнь куни Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси олиб келинди.


    Унинг отаси меҳнат миграциясида бўлиб, ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилгани боис, ўғлини вақтинча сақлов марказидан олиб кета олмаган.


    Вояга етмаган фуқаро Тошкентга етиб келганидан сўнг, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан онасига топширилди. Эндиликда вояга етмаган фуқаро учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади.


    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг самарали ҳамкорлиги натижасида 2025 йил 5 июнь ҳолатига қадар жами 56 нафар вояга етмаган фуқаро Ватанга қайтарилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган