Онлайн ариза шакли






    Рақамли технологиялар соҳасидаги инклюзивлик масалалари муҳокама қилинди

    20 Сентябр, 2024

    989

    Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга интеграция қилиш ва ишга жойлаштиришга бағишланган навбатдаги йирик тадбир ўтказилди.

    Унда 300 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар, Паралимпиаячиларнинг Матонат мактаби мотиваторлари, ННТ ва мутасадди ташкилот вакиллари қатнашиб, стереотиплар, инклюзивлик, бандлик каби долзарб мавзуларда фикр алмашишди.

    Тадбирда Агентлик директорининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Дилфузабегим Рўзметова сўзга чиқиб, инклюзивлик жамият яратишда стереотипларга қарши курашиш масалаларига алоҳида урғу қаратди.

    «Ногиронлиги бўлган инсонлар жамиятнинг фаол аъзолари бўлишлари учун барча шароитларни яратиш нафақат давлат, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шу нуқтаи назардан, биз фуқаролар сифатида ўзимизда соғлом фикрни шакллантиришимиз, ҳар хил стереотипларни яратувчи эмас, балки улардан халос бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак», -дея таъкидлади Д. Рўзметова.

    Тадбир давомида ҳамкорлик тармоқларини кенгайтириш ва билдирилган таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган