Онлайн ариза шакли






    Пойтахтимизда “Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди

    9 Июл, 2024

    948

    Анжуманда Халқаро меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари, олимлар ҳамда мутахассислар иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёровнинг “Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқидан:

    Аҳолининг ижтимоий ҳимояси соҳаси мамлакатимизда – “миллий сиёсат” даражасига олиб чиқилди.

    Илк бор маҳаллаларда ижтимоий ходим фаолияти йўлга қўйилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни комплекс ёндашув асосида (кейс-менежмент усулида) ишлаш – ижтимоий ходимнинг асосий йўналиши сифатида этиб белгиланди.

    Бунда, оиланинг кучли тарафи ва ўз ресурсларидан фойдаланган ҳолда ишлаши, муҳим мақсад қилиб олинди.

    Маҳалла даражасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 49 та ижтимоий хизмат ва ёрдамлар маҳалла даражасига туширилди.

    Ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилишда илғор хорижий тажрибани ўрганмасдан туриб, профессионал ва комплекс ижтимоий хизматлар тизимини йўлга қўйиб бўлмайди.

    Хусусан, ижтимоий ҳимоя ва бандлик дастурларини интеграциялашган ҳолда тақдим қилиш ижтимоий ҳимояга муҳтож қатор контингентларни оғир ҳаётий вазиятдан олиб чиқишнинг ечими ҳисобланади.

    Ҳозирги кунда биз кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар бандлигини ошириш, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг иқтисодий-ижтимоий мустақиллигини таъминлаш, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг мустақил ҳаётига ҳамроҳлик қилиш бўйича комплекс дастурларни жорий қилмоқдамиз.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган