Онлайн ариза шакли






    Ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола РФдан Ўзбекистонга қайтарилди

    29 Апрел, 2025

    52

    2025 йил 29 апрель куни Москва шаҳридаги “Альту­фъево” ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди.

    Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижасида амалга оширилди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болалар учун барча зарур шароитлар яратилди. Тиббий кўрикдан ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари тезкор тарзда йўлга қўйилди.

    “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқлаб, уларни оила бағрига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

    Маълумот учун: 2024 йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган