Онлайн ариза шакли






    Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёда хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий раҳбари Энрико Пинали билан учрашув бўлиб ўтди

    12 Феврал, 2024

    800

    Жорий йилнинг 12 февраль куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёда хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий раҳбари Энрико Пинали билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат муҳитига интеграциялаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида томонлар юқоридаги йўналишлар бўйича қўшма ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган