"Она Уйи" ресурс маркази томонидан "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
2 Июл, 2024
1006
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Она Уйи» ресурс маркази билан Имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида ўтказилган ушбу тренингда ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган болалар ҳамда аёлларни аниқлаш, уларга бирламчи кўмак кўрсатиш, кейс-менежмент орқали вазиятни ижобий ечим топишга қаратилган билим ва кўникмалар ўргатилди.
Шунингдек, машғулот жараёнида реал кейслар тажрибаси ўрганилиб, уни амалиётга татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ҳозирда «Она Уйи» ресурс маркази лойиҳаси Тошкент шаҳрида тажриба сифатида ташкил этилган бўлиб, келгусида босқичма-босқич барча вилоятларда йўлга қўйиш режалаштирилган.
Маълумот учун:
«Она Уйи» ресурс марказида кимларга ёрдам берилади:
⏺️6-ойлик ҳомиладорлик давридан бошлаб шу жумладан, илк фарзандини дунёга келтираётган аёлларга;
⏺️4 ёшгача бўлган фарзанди бор аёлларга;
⏺️болалардан воз кечиш арафасидаги ҳомиладор аёлларга.
Қандай ёрдам турлари мавжуд:
⏺️»Она Уйи» ресурс марказида яшаш;
⏺️психологик кўмак;
⏺️тиббий ёрдам;
⏺️ҳужжатларни тиклаш ва ҳуқуқларни таъминлашда ёрдам кўрсатиш;
⏺️таълим;
⏺️амалиёт ва иш билан таъминлаш.