Ню-Йорк шаҳрида жойлашган Цент-Мери болалар касалхонасига (Ст. Marry’s Hospital for Children) ташриф
7 , 2023
714
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Ню-Ёрк шаҳрида жойлашган Цент-Мери болалар касалхонасига (Ст. Marry’s Hospital for Children) ташриф ташкил этилди.
Мазкур касалхона АҚШдаги жисмоний ва руҳий саломатлиги чекланган болаларга қаратилган педиатрия ёрдами соҳасида етакчилардан бири ҳисобланади.
Реабилитация, нейрореабилитатсия, локомотор терапия бўйича стандарт дастурларни тақдим этишдан ташқари, шифохона уйда парвариш қилиш, болаларнинг аҳволини масофадан назорат қилиш, паллиатив ёрдам ҳамда бемор оила аъзоларига кўмаклашиш хизматларини кўрсатади.
Ташриф якунида томонлар ўзаро тажриба алмашиш ва амалиётда мазкур тажрибалардан фойдаланиш юзасидан томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.


