Ню-Йорк шаҳрида ЮНИСЕФ раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди
29 , 2023
720
Куни кеча БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Женева Бутен билан ижтимоий ҳимоя, болалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ЮНИCEФ департаментлари раҳбарлари иштирокида икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Томонлар болаларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва институционализация қилинишини таъминлаш, шунингдек, профессионал ижтимоий хизматни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2024-2025 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳаракатлар режаси имзоланди.



