Онлайн ариза шакли






    Ногиронлиги бўлган шахслар сайловларда фаол иштирок этмоқда

    27 Октябр, 2024

    1081

    Хабарингиз бор, бугун юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови ўтказилмоқда. Унда, ногиронлиги бор шахсларнинг мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сиёсий жараёнларда фаол иштироки катта аҳамиятга эга.

    🟢 Шу мақсадда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди.

    ✅ Хусусан, бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.

    Шундан:

    ✅ 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;

    ✅ 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.

    Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида мустақил ҳаракатланишида инклюзивликни таъминлаш мақсадида бир қатор қулайликлар яратилди.

    Жумладан:

    Уйда овоз берувчи шахслар учун сайлов комиссияси аъзолари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди;

    Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди;

    Сайлов участкасига мустақил борувчи шахслар учун алоҳида жиҳозланган яширин овоз берувчи кабиналар ўрнатилди.

    Қолаверса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашганига алоҳида эътибор қаратилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган