Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш бўйича давлат ижтимоий буютмаси жорий этилди
5 Июн, 2025
31
Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциацияси томонидан тақдим этилган “Адаптив спорт” ташаббусли лойиҳаси кўриб чиқилди.
Лойиҳа, унга илова қилинган ҳужжатлар ва тақдимот жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ижобий баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциациясига “Адаптив спорт” ташаббусли лойиҳасини амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаси бериш бўйича жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинди.