М. Оллоёров Урганч туманидаги "Болалар ижодини ривожлантириш инклюзив маркази" қурилиш жараёнлари ва лойиҳалари билан танишди
15 Июн, 2024
915
Марказ инклюзив таълимни ривожлантириш, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни касбга ўқитиш орқали ҳунармандчилик терапиясини олиб бориш, қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг жамият ҳаётига тўлиқ интеграциялашувига кўмаклашиш каби вазифаларни ўз олдига қўйган. Марказ ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 ёшдан 30 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар учун бепул хизмат кўрсатади. Машғулотлар йил давомида олиб борилади.
Марказда қуйидаги йўналишларда машғулотлар олиб борилиши режалаштирилмоқда:
- дастлабки ривожланиш гуруҳи;
- дефектология;
- психология;
- кулолчилик;
- рассомчилик;
- ҳайкалтарошлик;
- тўкувчилик;
- мунчоқсозлик;
- заргарлик;
- сомон санъати;
- IT касблар;
- миллий вокал чолғулар;
- инглиз тили;
Агентлик директори қурилиш жараёнлари билан танишиш давомида ўз таклифларини илгари сурди ва бу марказ чиндан кутилаётган натижани бериши кераклигига алоҳида тўхталди. Аввало болалар учун қулай муҳит яратиш зарурлиги айтилди. Бу марказ уларни ҳаётни, ватанни, оилани севишга ўргатиши, мақсадларига эришиши учун пойдевор бўлиши кераклиги таъкидланди.


