Мериленд штатининг Монтгомери округи Соғлиқни сақлаш департаментига ташриф
6 , 2023
718
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Америка қўшма штатларига ташрифи доирасида аутизмли болалар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар ва кексалар учун кенг қамровли хизматларни тақдим этишга мўлжалланган Мериленд штатининг Монтгомери округи Соғлиқни сақлаш департаментига ташриф буюрди.
Марказ саломатликни тиклаш бўйича стандарт дастурларни тақдим этишдан ташқари, аҳолига 5 та йўналишда хизмат кўрсатади: кексалар ва ногиронларга хизмат кўрсатиш, инқирозли хизматлар ва хулқ-атвори бузилган шахсларга хизмат кўрсатиш, болалар, ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматлари, соғлиқни сақлаш хизматлари ва профилактика хизматлари, уйсизлар. Марказ аҳолига 24/7 тез ёрдам хизматларини кўрсатади.
Музокаралар делегация делегатсия вакилларига Марказнинг иш методологияси бўйича ахборот тақдим этилиб, Марказ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш учун фойдаланиладиган “Connect Cоннеcт” порталидан фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.



