Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Бялик Павло билан учрашув бўлиб ўтди
22 Май, 2024
912
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Бялик Павло билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда Агентлик ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари доирасида таҳлил қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий ходимлар салоҳиятни ошириш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш ва малакали экспертларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Агентликнинг фаолият соҳалари ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусан ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида Бялик Павлода Агентлик фаолиятига катта қизиқиш билдирилган ҳолда, томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олдилар.