Кучли ижтимоий ҳимоя – сифатли хизмат кўрсатишдан бошланади
1 Август, 2024
962
Шу боис, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билим ва малакаси энг муҳим жиҳатлардан биридир. Бу борада Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимли ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида фаолият кўрсатувчи психологларнинг билим-кўникмасини ошириш мақсадида республика бўйлаб семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 30 -31- июль ва 1 август кунлари Наманган вилоятида ушбу тренинглар ташкил этилди.
Бугунги семинарда Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларининг маҳаллаларда комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларига психологик кўникмалар берилди.
Замонавий методлар асосидаги мазкур тренингни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходими, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Бобур Абдуллаев олиб борди.