Онлайн ариза шакли






    Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    16 Март, 2024

    770

    2024 йилнинг 14 март куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОИCА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда ижтимоий ходимлар малакасини ошириш маркази ва «Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш учун Жанубий Кореадан кўнгиллилар ва мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамкорликда янги лойиҳалар ва йўналишлар устида ишлаш имкониятларини биргаликда ўрганиб чиқиш таклифи билдирилди.

    Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда амалий ҳамкорликга тайёрлигини маълум қилдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган