ИҲМА ва KfW ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
26 Феврал, 2024
828
2024 йилнинг 26 февраль куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида KfW Тараққиёт банкининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун таълим олиш ва касбга йўналтириш учун шарт-шароит яратиш, таълимга инклюзивликни жорий этиш ва уларнинг меҳнат бозорига киритиш масалаларини биргаликда ўрганиш йиғилишнинг асосий масалалари бўлди.
Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдирди.


