Онлайн ариза шакли






    Иш берувчилар ва давлат идоралари камбағалликка қарши бир сафда!

    22 Апрел, 2025

    53

    Жорий йилнинг 22 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон иш берувчилари ассоциацияси томонидан “Барқарор ривожланиш йўли: инновациялар ва камбағалликни қисқартириш учун ҳамкорлик” мавзусида конференция ташкил этилди.

    Унда Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этдилар.

    Тадбирда экспертлар камбағалликка қарши курашиш ва бандлик соҳаларидаги муаммолар, уларнинг ечимига қаратилган стратегиялар ва бу соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

    Конференцияда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳалар ва буюртмалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган