Онлайн ариза шакли






    Инклюзив келажак сари халқаро ҳамкорлик

    16 Май, 2025

    71

    2025 йил 16 май куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Юта штати (АҚШ) сенат аъзолари ва бизнес доира вакиллари делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Стирлинг жамғармаси билан ҳамкорликда болаларни кундузги парваришлаш соҳасини ривожлантириш, мутахассисларни АҚШдан жалб этилган экспертлар иштирокида ўқитишга қаратилган амалий лойиҳа алоҳида таъкидланди.

    Томонлар келгусидаги қуйидаги истиқболли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар:
    • имконияти чекланган ёшлар учун Инклюзив хаб орқали касбий таълим дастурлари;
    • Юта штатидаги давлат-хусусий шериклик ва инклюзив бандлик соҳасидаги тажрибаларни ўрганиш;
    • аутизм ва бошқа ривожланиш хусусиятлари бўлган болалар учун таълим дастурлари;
    • экологик муаммоларнинг аҳолига таъсирини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар;
    • АҚШдан ихтиёрийлар иштирокида реабилитация дастурлари;
    • тарбияси оғир ўсмирлар билан ишлашдаги Юта тажрибаси;
    • ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли даромадини ошириш мақсадида қурғоқчиликка чидамли қишлоқ хўжалиги усулларини жорий этиш.

    Учрашув якунида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Стирлинг жамғармаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат ижтимоий ҳимоя соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган