"Илм – энг буюк шараф" шиори остида сўнгги қўнғироқ тадбири
24 Май, 2025
56
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги алоҳида та‘лим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9-синфлари 978 нафар ва 11-синфлари 708 нафар жами 1686 нафар ўқувчилар “Илм – энг буюк шараф” шиори остида сўнгги қўнғироқ тадбирларида иштирок этдилар!
Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Респупликаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳамда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Байрамона руҳда ўтган тадбир битирувчиларнинг ҳаётидаги муҳим босқични белгилади. Уларнинг юзидаги табассум, қалбидаги орзу ва устозлар меҳр билан айтган тилаклари барчани ҳаяжонга солди.
Битирувчиларни чин юракдан табриклаймиз!
Келажак сари жасорат билан юринг, орзуларингиз ушалсин!