Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

    6 Март, 2024

    1421

    Жорий йилнинг 5 март санасида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

    Ушбу келишувдан асосий мақсад, ижтимоий иш йўналишидаги кадрларни тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини оширишда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги ишларни мустаҳкамлашдан иборат.

    Шунингдек, ҳужжат билан ўқув-услубий ва илмий тадқиқот соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий иш йўналиши ўқув режаларини биргаликда янгилаб бориш каби масалаларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган