Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди
9 Апрел, 2024
951
Мазкур Жамоатчилик кенгашини ташкил қилинишидан асосий мақсад жамоатчилик эътиборига Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар, тизимдаги ислоҳотлар, ҳамда ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглашдан иборат.
Шунингдек, давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларини муҳокама қилган ҳолда, ушбу жараёнларда шаффофликни таъминлаш мақсадида кенг жамоатчиликни жалб қилишга қаратилган.
Хусусан, Агентлик томонидан «Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш учун эълон қилинган умумий қиймати 480 млн. сўмлик давлат ижтимоий буюртмаси» учун ариза тақдим қилган номзодлар Тошкент шаҳар “ShAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Чилонзор тумани бўлинмаси томонидан ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тақдимот қилдилар.
Йиғилиш давомида, Жамоатчилик кенгаши аъзолари барча лойиҳалар билан танишиб чиққач, 80 фоиз овоз билан “ShAROIT PLYUS” лойиҳаси ғолиб деб эълон қилинди.
Тадбир якунида, Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан кейинги йиғилишларда бевосита ижтимоий лойиҳаларининг мавзуларини ишлаб чиқиш ва иштирокчиларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.