Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кам таъминланган оилаларга тўланаётган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамлар бўйича маълумот

    6 Июн, 2024

    1289

    2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра Республикамиз ҳудудида жами оилалар сони 9 729 960 нафарни ташкил этиб, шундан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони 1 209 936 та бўлиб, тўланган маблағ 584 354.3 млн сўмни ташкил қилади.

    Шундан 1 170 580 нафар оилаларга 569 555,3 млн сўм миқдорда болалар нафақаси, 39.356 оилага 14 799,0 млн сўм миқдорда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилган.

    Республикамизнинг жами оилалари сонига нисбатан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг улуши 12%ни ташкил этади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган