Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Швейцария Конфедерациясининг Фавқулодда ва Мухтор елчиси Константин Оболенский билан учрашди
27 Сентябр, 2023
831

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш, ижтимоий ёрдам дастурларини такомиллаштириш, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари оилаларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг заиф қатламларини иш билан таъминлаш, шу жумладан, интернат битирувчилари, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларни икки томонлама тизимдан фойдаланган ҳолда касбий кўникмаларга ўргатиш масаласига урғу берилди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя тизимида рақамлаштиришни ташкил етиш юзасидан фикр алмашилди.

