Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронликни белгилашга доир муҳим маълумотларни тақдим этади

    15 Апрел, 2025

    55

    2025 йил I чораги якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 1 031 609 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 2,7 фоизини ташкил этади.

    Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 173 285 нафари 18 ёшгача бўлган болаларни, 94 722 нафари – I гуруҳ, 695 372 нафари – II гуруҳ, 67 006 нафари – III гуруҳ ногиронлигини ташкил қилади.

    Ногиронлиги бўлганларнинг 465 645 нафари ёки 45 % аёллар, 565 964 нафари ёки 55 % эркаклар ҳисобланади.

    Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (493 879 нафар) белгиланган.

    2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 17 499 нафар шахсларга бирламчи, 41 487 нафар шахсларга қайта ногиронлик белгиланган.

    Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари (2 808), суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари (1 900), туғма нуқсонлар (1 724), эндокрин касалликлари (1 580), асаб тизими касалликлари (1 349) бўйича белгиланган.

    Ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичи Самарқанд (110 189), Қашқадарё (108 041), Фарғона (94 395), Андижон (88 470) ва Сурхондарё (88 470) вилоятларида, энг паст кўрсаткич эса Сирдарё (38 123), Жиззах (44 496), Навоий (48 172) ва Бухоро (60 446) вилоятларида кузатилган.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган