Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги "ИНСОН" - оддий инсонларнинг ҳаёти, ҳиссиётлари, қийинчиликлари ва ғалабалари ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни тақдим қилди.

    2 Май, 2025

    1305

    Бу фильм меҳр-оқибат, қўллаб-қувватлаш ва ичидаги куч билан ҳақиқий инсоний қадр-қиммати ҳақида сўзлайди.

    Фильмнинг илк сони “Чегара билмассан инсон” пиар-кампанияси доирасида янграган масалаларнинг натижаси десак ҳам бўлади, унда ногиронлиги бор шахсларнинг ҳиссиётлари ва ҳаётидаги долзарб муаммолар кенг ёритилган.

    Қаҳрамонларнинг ҳар бир сўзи маъно ва қиммат билан тўлган бўлиб, инсоннинг асосий – ҳаётда ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарсалар ҳақида ўйлашга ундайди. Бу фильм қарашларни қайта кўриб чиқишга илҳом бериб, ҳар бир инсон ортида улкан ички дунёни яширганини эслатади.

    Фильмни батафсил томоша қилиш қуйидаги ҳавола (https://www.youtube.com/watch?v=Q_cSANKQGHc&ab_channel=InsonDocumentary) орқали

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган