Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Корея Республикасининг Сеул миллий университети Бундан госпитали делегацияси раҳбари Конг Хён Сик билан учрашув ўтказди

    18 Сентябр, 2024

    994

    Жорий йил 18 сентябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Корея Республикасининг Сеул миллий университети Бундан госпитали делегацияси раҳбари Конг Хён Сик билан учрашув ўтказди.

    Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли жабҳалари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган англашув меморандумини имзоладилар.

    Ушбу ҳужжат ногиронлиги бўлган шахсларга кенг кўламли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ижтимоий ва тиббий реабилитация стандартлари ва концепцияларини ишлаб чиқиш, реабилитация марказларида ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда реабилитация муассасалари фаолиятини рақамлаштириш каби йўналишларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

    Мазкур ҳужжат аҳолининг муҳтож қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик (https://t.me/ijtimoiyhimoya_agentligi/2062) алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам саналади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган