Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори "Тhе Stirling Foundation" жамғармаси президенти билан учрашди
26 Апрел, 2025
68
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров “Тhе Stirling Foundation” жамғармаси президенти Майлс Хансен билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар ижтимоий ҳимоя, айниқса, болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги жорий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш институционал парваришга муҳтож болалар сонини сезиларли даражада камайтиришига ва уларнинг жамиятга уйғунлашувига кўмаклашишига ишонч билдирдилар.
Учрашув якунида томонлар келгусида самарали ҳамкорлик қилиш, янги қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишга келишиб олишди.
Майлс Хансен Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва фонд томонидан ушбу йўналишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.