Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва UNICEF ҳамкорлигида болаларни жазодан четлаштириш ва тикловчи одил судлов бўйича семинар ўтказилди
1 Апрел, 2025
1019
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари учун ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда болаларни жазодан четлаштириш, қамоққа олишга муқобил усуллар ва тикловчи одил судлов мавзуларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда ИҲМА директорининг ўринбосари С.Абдуллаев, вилоят ва туман тузилмалари ходимлари, Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази, Ижтимоий инспекция, шунингдек, ЮНИСЕФ ва халқаро экспертлар иштирок этди.
Ренате Винтер (БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг собиқ раиси) ва профессор Иво Аертсен (Лейден университети) ўз тақдимотлари орқали халқаро ва ўз тажрибаларини тақдим этишди.
Семинар доирасида қонун билан зиддиятда бўлган болалар билан ишлашда ижтимоий хизматларнинг роли, озодликдан маҳрум қилишга муқобил ёндашувлар ва тикловчи одил судловнинг аҳамияти муҳокама қилинди.