Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Давлати ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    13 Май, 2025

    79


    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари У.Шарифходжаев ва Қатар Давлати Вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад бин Ҳамад Ал-Каварий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


    Учрашув давомида томонлар ижтимоий ҳимоя соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, бир ой аввал Қатар Давлати Вақф ва ислом ишлари вазири, Жаноби Олийлари Ганем бин Шоҳин бин Ганем Ал-Ганимнинг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига расмий ташрифи чоғида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.


    Музокаралар якунида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган болалар учун таълим ва реабилитация хизматларини кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича келишувга эришилди.


    Томонлар ушбу ҳамкорлик ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инклюзив ижтимоий хизматларни ривожлантириш ҳамда тажриба алмашиш орқали икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган