Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

    10 Июн, 2025

    1285

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Эндрю Грей билан учрашди.

    Учрашувда аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, хусусан, одам савдоси ва хавфли миграциядан жабрланган шахсларни қўллаб‑қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, мавжуд дастурлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ва Агентлик билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари юзасидан фикр алмашилди.

    Ижтимоий хизматлар салоҳиятини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот‑маърифий тадбирлар ўтказиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдириб, яқин келажакда аниқ режаларни ишлаб чиқиш учун мутахассислар учрашувини ташкил этишга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган