Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган Шароит+ подкаст тингловчиларнинг муаммолари ўрганилиб ҳал этилди

    11 Январ, 2024

    1227

    2023 йилнинг 20 декабрь куни 18:00 да “Ногиронлиги бўлган шахслар протез – ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан қандай таъминланяпти ва келгусидаги режалар қандай?” мавзусида Шароит+ подкастининг навбатдаги сони бўлиб ўтган эди. Подкастнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори — Мансурбек Оллоёров ва мутахассислар М.Ниязов, И.Муҳитдинов, А.Нарзуллаевлар бўлишган эди.

    Фуқаро Файзуллаева Осиёнинг мазкур мурожаатлари Агентликнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бошқарма томонидан О.Файзуллаевага “Темир дафтар” ва “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши масаласида тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашига 2023 йил 25 декабрь куни хат киритилди. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши томонидан фуқаро О.Файзуллаевага “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500 (беш юз) минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилганлигини ҳамда ажратилган маблағни “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Чуст туман бўлинмасидан олиши мумкинлиги тўғрисида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига жавоб хати тақдим этилди. 2) Фуқаро О.Файзуллаеванинг фарзанди Ж.Убайдуллаев руҳий асаб касалликлари диспансерида “Д” назоратда туриши, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида руҳий беморларни даволаниши учун қарши кўрсатмалар борлиги тушунтирилди ҳамда фарзандини руҳий асаб касалликлари диспансерида даволатиш тавсияси берилди. Мурожаат муаллифига мазкур мурожаатлари юзасидан 2023 йил 27 декабрь куни жавоб хати юборилиши таъминланди (14/01-14/320-сон).

    Фуқаро Худайбердиев Жавоҳирнинг мурожаати Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилиб, фуқаро Ж.Худойбердиев билан телефон орқали (90 118 46 47) суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида Ж.Худойбердиевга Тошкент вилояти 94-сон Олмалиқ туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан “электрон юритмали аравача”га 103-сон тиббий хулоса расмийлаштирилганлиги, мазкур тиббий хулоса асосида фуқаро Нурафшон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “электрон юритмали аравача” билан таъминланди. Фуқаро Ж.Худайбердиев қўшимча таклиф ва эътирозлари йўқлигини билдирган.

    Фуқаро Абдуллаева Дилфузанинг мурожаати Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқарога тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан 571-сонли тиббий хулоса расмийлаштирилиб берилди ҳамда тиббий хулосага асосан электр юритмали кресло-аравачани олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ВИИИ-рақам билан рўйхатга қўйилди. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “электрон юритмали аравача” билан таъминланди. Фуқаро қўшимча таклиф ва эътирозлари йўқлигини билдирган.

    Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ибрат” маҳалласи, З.Хошимов кўчаси, 48-уйда яшовчи фуқаро Ўринбоева Бахтигул Бахтиёровнанинг 2009 йил 24 декабрда туғилган фарзанди Замонова Алия Азиз қизига қулоқ эшитиш аппарати олиши учун қилган мурожаати Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Фуқарога фарзанди А.Замонова учун Тошкент вилояти 102-сон Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан 202-сон тиббий хулоса берилганлиги, тиббий хулоса асосида Зангиота туман “Инсон” ижримоий хизматлар маркази томонидан эшитиш мосламаси билан таъминланиш учун 2023 йил 21 декабрь куни 003370-сонли “сертификат” расмийлаштирилганлиги, мазкур сертификат асосида қулоқ эшитиш аппаратини олиш учун ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Б.Ўринбоева мурожаати ижобий ҳал этилганлиги, масъул ходимларга нисбатан эътирози йўқлигини билдириб фикрнома ёзиб берган. Мурожаат муаллифига мазкур мурожаати юзасидан 2023 йил 28 декабрь куни жавоб хати юборилиши таъминланди (12/01-07/356-сон).

    Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ибрат” маҳалласи, З.Хошимов кўчаси, 48-уйда яшовчи фуқаро Ўринбоева Бахтигул Бахтиёровнанинг 2009 йил 24 декабрда туғилган фарзанди Замонова Алия Азиз қизига қулоқ эшитиш аппарати олиши учун қилган мурожаати Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Фуқарога фарзанди А.Замонова учун Тошкент вилояти 102-сон Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан 202-сон тиббий хулоса берилганлиги, тиббий хулоса асосида Зангиота туман “Инсон” ижримоий хизматлар маркази томонидан эшитиш мосламаси билан таъминланиш учун 2023 йил 21 декабрь куни 003370-сонли “сертификат” расмийлаштирилганлиги, мазкур сертификат асосида қулоқ эшитиш аппаратини олиш учун ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Б.Ўринбоева мурожаати ижобий ҳал этилганлиги, масъул ходимларга нисбатан эътирози йўқлигини билдириб фикрнома ёзиб берган. Мурожаат муаллифига мазкур мурожаати юзасидан 2023 йил 28 декабрь куни жавоб хати юборилиши таъминланди (12/01-07/356-сон).

    Рахимова Дилбарнинг мазкур мурожаати Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, фуқаро Д.Рахимова билан суҳбат ўтказилган. Фуқарони иш билан таъминлаш мақсадида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимига 29-сонли хат чиқарилган. Бўлим томонидан юборилган 26/01-01-08/1206-сонли жавоб хатига асосан 2024 йил январь ойида захираланган иш ўринларининг бирида бандлиги таъминланиши фуқарога тушунтирилди. Д.Рахимова 2023 йилнинг 1 май куни оёқ камари тутори билан таъминланганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорига асосан оёқ камари туторининг фойдаланиш муддати 12 ой эканлиги, фойдаланиш муддати тугагандан сўнг оёқ камари тутори аппарати билан таъминланиши тўғрисида тушунча берилган. Шу билан бирга бугунги кун замон талабларига мос протез-ортопедия мосламалари билан фуқароларни таъминлаш юзасидан масъул мутахассислар томонидан  ҳар бир маҳсулотнинг сифати ва ўртача нархларини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Д.Рахимова берилган тушунтиришлардан қанот ҳосил қилганлигини мутахассисларга нисбатан эътирози йўқлигини билдириб фикрнома ёзиб берган. Мурожаат муаллифига мазкур мурожаати юзасидан 2023 йил 28 декабрь куни жавоб хати юборилиши таъминланди (15/01-07/970-сон).

    Фуқаро Турсунов Эргашнинг мазкур мурожаати Агентликнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилиб, масъул ходимлар иштирокида Э.Турсунов билан суҳбат ўтказилган. 1) Суҳбат давомида фуқаро Э.Турсуновга (ваcанcй.аргос.уз) орқали эълон қилинган иш ўринлари ҳамда ишга кириш тартиби тўғрисида тушунтириш берилган. 2) Фуқаро Э.Турсунов 2022 йилда чап оёғи, 2023 йилда ўнг оёғи учун ортопедик аппарат билан таъминланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорига асосан ортопедик аппаратнинг фойдаланиш муддати 24 ой эканлиги, 2024 йилда унинг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг иккала оёғига бир вақтнинг ўзида ортопедик аппарат билан таъминланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Фуқаро Э.Турсунов тушунтиришлардан қаноат ҳосил қилиб фикрнома ёзиб берган. Мурожаат муаллифига мазкур мурожаати юзасидан 2023 йил 26 декабрь куни жавоб хати юборилиши таъминланди (05/01-03/665-сон).

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган