Онлайн ариза шакли






    "Ижтимоий ҳимояда бошқарув ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш" мавзусида халқаро тренингнинг биринчи босқичи бошланди

    14 Май, 2025

    67

    2025 йил 12–16 май кунлари Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро ўқув маркази (ИТC-ИЛО) ҳамда Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида “Ижтимоий ҳимояда бошқарув ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш” мавзусидаги халқаро тренинг биринчи босқичи Тошкентда бошланди.

    Бу — нафақат малака ошириш, балки халқаро тажриба алмашинуви, илғор ғоялар ва инновацион ёндашувлар чорраҳасида ўтказилаётган халқаро миқёсдаги илмий-амалий платформадир.

    Мазкур ўқув дастури марказий ва ҳудудий раҳбар ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчилар ижтимоий ҳимоя соҳасидаги халқаро стандартлар ва етакчилик салоҳиятини оширишга қаратилган амалий билимларни ўзлаштирмоқдалар.

    Тренинг доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинмоқда:
    Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояда халқаро стандартлар;
    Болалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган хизматларнинг сифатини ошириш;
    Инклюзив бошқарув, рақамли ечимлар ва инновация;
    Стратегик режалаштириш, мониторинг ва кўрсаткичлар асосида бошқарув;

    Тренинг машғулотларини халқаро экспертлар — Олена Вазҳйнска, Luc Boss ва Virginia Петерсен олиб бормоқдалар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган