Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди
24 Сентябр, 2024
1022
Юртимизда аҳолини ижтимоий-иқтисодий томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга керакли кўмакларни манзилли кўрсатиш ҳаракатлари сифатли босқичга олиб чиқилди.
Жумладан, катта ёшдагилар учун ҳам ижтимоий хизматлар борган саин яхшиланмоқда ва хизмат турларига қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ҳамда хизмат турлари, хусусан айтганда, эҳтиёжманд шахслар учун кўрсатилаётган пуллик хизматларга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда, қисқа ва узоқ муддатли стационар ва кундузги хизматларининг фойдали жиҳатлари бўйича батафсил маълумотлар йиғилган нуроний отахон ва онахонлар ва масъул ходимларга батафсил маълумотлар етказилди.
Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг бир гуруҳ яшовчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.





