Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий соҳадаги барқарор тараққиёт – очиқ мулоқотдан бошланади!

    17 Май, 2025

    66

    Жорий йилнинг 17-май Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ташаббуси билан “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.


    Учрашув 4,5 соат давом этди ва унда Ўзбекистонда ижтимоий соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари иштирок этди.


    Мулоқот давомида:

    Агентлик томонидан амалга оширилган ислоҳотлар,
    Ижтимоий соҳадаги долзарб статистик маълумотлар,
    Яқин ва узоқ истиқболдаги режалар тақдим этилди.


    Тадбирнинг иккинчи ярми эса ННТ вакиллари томонидан билдирилган:

    Амалдаги муаммолар бўйича таҳлиллар,
    Асосли таклиф ва ташаббуслар,
    Ижтимоий соҳани ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятлари билан бойитилди.



    Бу очиқ мулоқот – нафақат фикр алмашинуви, балки самарали ҳамкорликка қўйилган муҳим қадам бўлди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган