Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати (Ижтимоий такси)
5 Апрел, 2025
1366
Ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги “Ғамхўрлик” гуруҳларида, умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида ҳамда реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўлга қўйилди.
Транспорт хизматидан фойдаланиш мақсадида Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ёхуд “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилинади.
2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланганлик учун ҳар бир ўқувчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда:
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизини;
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизини субсидия шаклида қопланади.
Батафсил маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 132-сонли қарорида. (https://lex.uz/docs/7409817).
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ариза берувчи (ўқувчининг қонуний вакили) | Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) кириш учун давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилади. | Хоҳишига кўра | |||
2-босқич | 1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали. | 1. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) рўйхатдан ўтказилади. | 1. Реал вақт режимида. | |||
2. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази. | 2. Давлат хизматлари маркази ходими ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими мурожаатни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. | 2. Ўн дақиқада. | ||||
3-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ | 1. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига тегишли маълумотлар тизим орқали аниқланади. 2. Ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади. | Уч иш кунида | |||
4-босқич | Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчининг қонуний вакили | Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторнинг (кейинги ўринларда — агрегатор) мобил иловаси орқали буюртма беради. | Хоҳишига кўра | |||
5-босқич | Агрегатор | 1. Ўқувчи транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси орқали буюртмада кўрсатилган манзилга олиб борилади. | 1. Реал вақт режимида. | |||
2. Буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлиги ҳайдовчи томонидан мобил илова орқали тасдиқланади. | 2. Кўрсатилган манзилга етиб боргач дарҳол. | |||||
3. Буюртма бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади. | 3. Автоматик равишда. | |||||
6-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ | Буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидия агрегаторга ўтказиб берилади. | Автоматик равишда |