Онлайн ариза шакли






    ЖССТ вакиллари билан учрашув

    29 , 2023

    742

    Жорий йилнинг 29-ноябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) вакиллари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлар гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Республикамиздаги кекса ёшдаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш дастурлари, шунингдек, уларни мониторинг қилиш тизимларининг самарадорлигини ўрганиш бўлди.

    Учрашув давомида Агентлик масъул ходимлари иштирокчиларга ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кекса фуқароларнинг ижтимоий таъминоти соҳасидаги фаолият тўғрисида маълумот беришди. Мутахассислар томонидан ёлғиз қарияларни парвариш қилиш институтлари, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатиладиган хизматларнинг умумий ҳажми, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган кекса ёшдаги фуқаролар тоифалари, ногиронлиги бўлган кексаларга хизмат кўрсатиш турлари ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    ЖССТ эксперт гуруҳи Ўзбекистон Республикасида кекса ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича Агентлик томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавобларни олишди. Учрашув якунида томонлар мазкур соҳада ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган