Онлайн ариза шакли






    Жаҳон банки делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди

    13 Феврал, 2024

    740

    Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда гендер зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, қулай муҳитни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар, хусусан, «ИНСОН» ИХМ лойиҳаси, шунингдек, болаларга ғамхўрлик кўрсатиш хизматларини яхшилаш бўйича грант лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Жаҳон банки мазкур лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонда “Ижтимоий ҳимоя: Барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” Бутунжаҳон конференциясини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган