Онлайн ариза шакли






    Жаҳон Банкининг Камбағаллик масалалари бўйича вакиллари билан учрашув ўтказилди

    8 Апрел, 2025

    1021

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда агентлик ҳузуридаги Ижтмоий ҳимояни ривожлантириш институти вакиллари Жаҳон Банкининг Камбағаллик масалалари бўйича вакиллари Икуко Уочи ва Оберд Пимадзаи билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”га аҳолининг муҳтож қисмини қамраб олиш, мақсадли гуруҳларга ажратиш, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри” тизими тўғрисида ҳозирда амалга оширилаётга ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

    Шунингдек, реестрлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича режалар ва янги ташаббуслар илгари суриш бўйича таклифлар тингланди ҳамда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олинди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган