Онлайн ариза шакли






    Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

    21 Май, 2024

    879

    Учрашувда Агентлик ва Жаҳон банки ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва ижтимоий ҳимоя соҳасида истиқболдаги режалар муҳокама этилди.

    Хусусан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатилаётган парвариш хизматлари сифатини оширишга техник ёрдам кўрсатиш бўйича грант лойиҳаларини жалб этиш, «ИНСОН» ИХМ лойиҳасининг амалга оширилиш жараёнлари, шунингдек, ижтимоий суғурта кўрсатиш хизматларини яхшилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

    Томонлар учрашув якунлари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ишларини фаоллаштиришда ўзаро кўмаклашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган