ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
27 Апрел, 2025
64
II анъанавий “Инсон учун” савдо-кўргазмасига таклиф этамиз!
2025 йилнинг 1–2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш қилинган анъанавий “Инсон учун” савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
2025-йилги кўргазма доирасида янада кенг кўламли иштирок, тижорат салоҳиятига эга лойиҳалар ва янги ҳамкорлик ташаббуслари тақдим этилиши режалаштирилган.