Давлат харидлари бўйича малака ошириш семинари
20 Май, 2025
67
Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида давлат харидлари учун масъул бўлган ходимлар иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида давлат харидлари соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар, коррупцияга қарши курашиш масалалари, электрон харидлар тизимидаги амалий жараёнлар ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда давлат харидлари электрон тизимининг операторлари, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси, Рақамли трансформация маркази вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, семинар доирасида давлат харидлари соҳасида коррупцияни олдини олишга қаратилган махсус ўқув қўлланма иштирокчиларга тақдим этилди.
Семинар иштирокчилари ўз фикр ва таклифларини билдириб, соҳадаги амалий муаммолар юзасидан очиқ мулоқот олиб боришди.
Бундан ташқари, ушбу семинарда ҳудудлардан 200 нафардан ортиқ агентлик тизимидаги ходимлар онлайн тарзида иштироки таъминланди.