Онлайн ариза шакли






    Гендер зўравонликнинг олдини олишда идоралараро ҳамкорлик

    27 Март, 2024

    827

    Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда УСАИДнинг Ўзбекистондаги Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан «Гендер зўравонликнинг олдини олишда идоралараро ҳамкорликни ташкил қилишнинг аҳамияти ва зарурияти»га бағишланган семинар бўлиб ўтди.

    Тадбирда давлат ташкилотлари, гендер масалалари бўйича фаолият олиб борувчи фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.

    Учрашувда Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни аниқлаш, уларни олдини олиш, сабабларини ўрганиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш борасида яратилган самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

    v

    Учрашувнинг асосий мақсади Гендер зўравонликка идоралараро ҳамкорликни кучайтириш орқали мавжуд тизим самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган