Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Меҳнат вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
5 , 2023
723
Учрашув доирасида АҚШ меҳнат вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Теа Ли қисқа вақт ичида болалар меҳнати билан боғлиқ муаммони тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўлган кам сонли давлатлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг муваффақиятларини таъкидлаб ўтди. Икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан ишонч билдирилди.
Музокаралар натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун таълим ва касбга йўналтириш учун шароит яратиш, таълимга инклюзияни жорий этиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларнинг меҳнат бозорига кириши масалаларини биргаликда ўрганиш юзасидан келишувга эришилди.