Онлайн ариза шакли






    Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари бўйича семинар-тренинг бошланди

    28 Апрел, 2025

    63

    Бугун Тошкент шаҳрида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 ноябрдаги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

    Мазкур семинар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Аҳамиятлиси шундаки, иштирокчиларнинг барчаси айнан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликка қарши курашиш йўналишида фаолият юритаётган ОАВ ходимларидир.

    Уч кун давом этадиган семинар-тренинг давомида иштирокчилар ушбу қонуннинг асосий жиҳатлари, унинг амалга оширилиш механизмлари, медиа воситаларининг бу борадаги роли, болаларга нисбатан зўравонликни аниқлаш ва ёритишда халқаро тажриба каби қатор муҳим масалаларни чуқур ўрганадилар.

    Тадбир доирасида амалий машғулотлар, мутахассислар билан очиқ мулоқотлар ҳамда гуруҳларда тажриба алмашиш сессиялари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган